“Энг яхши болалар қаҳрамони/қаҳрамонлар гуруҳи” танловида иштирок этиш учун

ТАҚДИМ ЭТИЛАЁТГАН ИШЛАРГА ТАЛАБЛАР

Умумий қоидалар

  1. Мазкур оммавий Оферта “Танлов ташкилотчиси” деб номланувчи Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги (кейинчалик ташкилотчи) томонидан эълон қилинган ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан (кейинчалик ЎзМАА) ҳамкорликда ўтказилувчи “Энг яхши болалар қаҳрамони/ қаҳрамонлар гуруҳи” кўрик танловида иштирок этиш учун МТВнинг жисмоний шахсларга мўлжалланган (кейинчалик “Иштирокчилар”), Шартнома (кейинчалик – Шартнома) шартлари бўйича Танловда иштирок этиш қоидалари баён этилган оммавий шартнома ҳисобланади. Мазкур Оферта, жумладан унинг қоидалари танлов шартлари ва ташкиллаштириш тартибини белгилайди, шунингдек, мазкур шартномани қабул қилишда танлов ташкилотчиси ва иштирокчи ўртасида юзага келадиган бошқа ҳуқуқий муносабатлар мазмунини белгилайди.
  2. “Энг яхши болалар қаҳрамони/ қаҳрамонлар гуруҳи” танловида иштирок этиш учун танлов ишини жўнатган юридик ёки жисмоний шахслар автоматик тарзда танлов иштирокчисига айланади ҳамда оммавий офертанинг барча шартларини қабул қилади, бу эса мазкур шартноманинг акцепти ҳисобланади.
  3. Шартнома шартлари акцепти ҳеч қандай истисноларсиз ва/ёки чекловларсиз тўлиқ ҳамда қатъий шартноманинг барча шартларини қабул қилиш ва танлов бўйича икки томонлама ёзма шартнома тузишни англатади.
  4. Танлов болалар бадиий ва ривожлантирувчи адабиёти, ривожлантирувчи график ва электрон ўйинлар, мультимедиа маҳсулотларида фойдаланиш учун оригинал болалар қаҳрамонларини яратиш учун ижодий танлов ҳисобланади.
  5. Танловнинг моҳияти – ўзбек халқининг ўзига хослиги ва урф-одатлари, анъаналари ва маданияти, маиший турмушини рамзий равишда инсонларнинг график тасвири, ҳайвонлар образи, хаёлий қаҳрамонлар ёки жонсиз предметлар воситасида болалар қаҳрамони/ қаҳрамонлар гуруҳини яратишдан иборат.
  6. Танловда иштирок этиш иштирокчиларнинг таваккалига асосланмаган ҳамда раҳбатлантирувчи лоторея ҳисобланмайди.
  7. Танлов ўтказилиш муддати, даври ва вақти: 2019 йил 25 январдан 5 мартга қадар. Якуний танлов натижалари 5-10 март кунлари, совринларни топшириш эса 2019 йил 10-15 март кунлари бўлиб ўтади.
  8. Танлов ишлари akarimov@mdo.uz электрон почтасига қабул қилинади.
  9. Танлов ҳақида батафсил маълумот, жумладан мазкур қоидаларнинг тўлиқ матни иштирокчилар ва қизиқувчиларга Tanlov.mdo.uz. сайти, МТВнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари ва МТВ учун қулай бўлган бошқа усулларда тақдим этилади.
  10. Танловда Ўзбекистон ҳудудида яшовчи, ёши чекланмаган юридик ва жисмоний шахслар иштирок этиши мумкин. Вояга етмаган ва ёш болаларнинг қизиқишлари ота-оналари, қонуний вакиллари ва васийлари томонидан амалга оширилади, шунингдек, шахсий маълумотлар ва ушбу танловда келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларга жавобгар бўлишади. Вояга етмаганларнинг ҳужжатларни имзолаш ва муайян ҳаракатларни амалга оширишларида, ғолиб ёки совриндор сифатида ҳам унинг қонуний вакили ҳисобга олинади.
  11. Танловда танлов ташкилотчилари, уларнинг ходимлари, танловни ташкиллаштириш ва ўтказишда иштирок этувчи ташкилотга тегишли шахслар, бошқа юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, яқин қариндошлари (ота-она ва фарзандлари, бобо, буви ва неваралари, турмуш ўртоғи), туғишган ака-ука, опа-сингил ҳамда мазкур шартнома қоидаларига риоя қилмаган шахслар қатнаша олмайди.
  12. Ўтказилаётган танлов ҳақида реклама шаклидаги видео ва аудио роликлар воситасида, радиостанцияларда; даврий матбуот нашрларда, Ташкилотчининг расмий интернет сайти, электрон ижтимоий интернет тармоқлари ва бошқа интернет сайтларда реклама қилиш, мактабгача таълим муассасалари ҳудудида ахборий рекламалар жойлаш билан маълумотлар тақдим этилади.
  13. Ташкилотчи мазкур оммавий шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга ва бу ҳақда Tanlov.mdo.uz сайтида чоп этиш мажбуриятини олади.
  14. Танловда индивидуал ва жамоавий ишлар иштирок этади. Агар танловда икки ёки учта шахс билан ҳамкорликда бажарилган иш ғолиб бўлса, соврин уларнинг келишувларига биноан, агар юридик шахслар бўлса, ички қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
  15. Битта иштирокчи томонидан чекланмаган миқдорда танлов ишлари тақдим этилиши мумкин.   ТАҚДИМ ЭТИЛАЁТГАН ИШЛАРГА ТАЛАБЛАР
  16. Танловда қуйидаги талабларга мос келадиган ишлар қабул қилинади:
  • Танлов иши танлов ғояси – анъаналар, маданият, маиший ҳаёт, урф-одатлар, фазилатлар, оила қадриятлари ва авлодлар давомийлигини оммалаштиришни акс эттириши лозим;
  • Танлов иши юқори технологик ва бадиий ижрога эга бўлиши (график тахрир дастури – jpeg, png асосида бажарилган танлов ишларининг ҳажми 150 dpi дан кам бўлмаслиги; қўл иши ва кейин сканерланган ишларнинг ҳажми – jpeg, pdf бўлишига рухсат берилган) ва оқ фонда бўлиши лозим;
  • Танлов ишининг ранглар гаммаси, фактураси ва мазмуни 7 ёшгача бўлган болаларга мос бўлиши лозим. 
  • Танлов иши учинчи шахснинг муаллифлик ҳуқуқини бузмаслиги ва бошқа ташкилотлар, тадбирлар ва хоказолар, шунингдек, савдо маркалари логотипини акс эттирмаслиги лозим;
  • Танлов иши аввал ҳеч қандай нашрларда, жумладан интернат тармоқларида ҳам чоп этилмаган бўлиши лозим;
  • Танлов ишида очиқ саҳналар, зўравонлик, ирқий ва диний зиддият, шунингдек, Ўзбекистон қонунларига зид келадиган бошқа ҳаракатлар акс этмаслиги лозим.
  • Танлов иши амалдаги қонунчиликка зид бўлмаслиги лозим.
  • Танлов иши болалар қаҳрамони/қаҳрамонлар гуруҳининг график образини акс эттириши ҳамда қаҳрамон образи ва танлов иши ғоясини тушуниш учун ўз номига ва қисқача таърифга эга бўлиши керак.
  • Танлов ишларини ишлашда бадиий техник воситалардан, шунингдек, график таҳрирдан фойдаланиш мумкин.

17. Танловда иштирокини тасдиқлаш учун муаллиф ташкилий қўмитага аризани pdf шаклда электрон тарзда akarimov@mdo.uz почта манзилига жўнатади (1-илова).

18. Танловга ишини жўнатиш билан муаллиф – танлов иштирокчиси мазкур шартнома қоидаларига, шунингдек, танлов натижасидан қатъий назар, ўз хоҳишига кўра муаллифдлик ҳуқуқини Мактабгача таълим вазирлигига беришга ҳамда мазкур танлов ишидан ташкилотчи оммавий манбаларда исталган шаклда фойдаланишига, жумладан интернетда жойлаш, босма нашрларда, буклет шаклида чоп этиш, кўргазмаларда намойиш этиш, шунингдек, овоз бериш учун майдонларда, пресс-релиз ва реклама буклетларида ҳеч қандай тўловларсиз фойдаланишига рози бўлади.

19. Танловда иштирок этиб ва ташкилотчига шахсий ва алоқа маълумотларини тақдим этиш билан Иштирокчи Ташкилотчига қўшимча розиликсиз ва мукофот тўловисиз шахсий маълумотлардан оммавий манбаларда танлов ўтказиш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқи ва розилигини беради.

20.  Танлов ғолибларига қўнғироқ орқали хабар берилади ёки аризаларида қайд этилган маълумотлар асосида хабардор қилинади ёки иштирокчи мазкур шартномада ва реклама материалларида кўрсатилган манзил бўйича танлов ташкилотчисига  мурожаат қилишлари лозим.

21. Совринни олиш учун ғолиб шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиши лозим. Акс ҳолда соврин берилмайди.

22. Соврин шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда (паспорт, ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий гувоҳнома) маълумотлар тўлиқ мос келганда тақдим этилади.

23. Танлов ғолиби ва унинг қонуний вакили совринни олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

– Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти, ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий гувоҳнома;

– ИНН;

– ИНПС;

– Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 186-моддасига мувофиқ, жисмоний шахс тақдим этган йиллик даромадга асосан давлат солиқ хизмати идоралари томонидан  мукофот пулидан даромад солиғи ушлаб қолиниши борасида иштирокчининг огоҳлантирилганлиги ҳақидаги аризаси.

24. Ғолиблар номи эълон қилингандан сўнг беш иш куни давомида ғолиблар соврин билан тақдирланади. Совринлар душанбадан жумага қадар 9.00 дан 13.00 гача ва 14.00 дан 18.00гача (дам олиш ва давлат байрамларидан ташқари) тақдим этилади. Совғаларни топшириш манзили: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Хожиб кўчаси, 76-уй. Почта индекси: 100070

25. Совринни расмийлаштириш/олишда ғолиб иштирокчининг шахсий маълумотлари келтирилган барча ҳужжатларга (совринни расмийлаштириш/олиш жараёни билан боғлиқ) имзо чекиши шарт. Танлов ғолиби керакли ҳужжатларга имзо чекишдан бош тортса ёки/ва совринни олишда талаб этилган ҳужжатларни тақдим этиш билан бирга бошқа ҳуқуқий жиҳатдан муҳим бўлган ҳаракатларни амалга оширса, ғолиб совринни олишни рад этди, деб белгиланади.  Ташкилотчилар ғолиб совринни олиш тартибида кўрсатилган барча талаб ва шартларни бажармаганда, совринни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга. Бу борада ташкилотчининг танлов ишига нисбатан муаллифлик ҳуқуқи ўзгармайди.

26. Ташкилотчи қуйидаги мажбуриятларга эга эмас:

– Иштирокчининг айби ёки ғолиб ва/ ёки ташкилотчилар ихтиёри билан бўлмаган бошқа сабабларга кўра совринни олиш учун зарур бўлган маълумот/ҳужжатларни ўз вақтида олмаслик;

– Танлов ғолибларининг совринни олиш тартибида кўрсатилган мажбуриятларни (ўз вақтида) бажармаслиги;

– Танлов ғолибининг совринни олмаган, уни талаб этмаган ёки уни олишдан бош тортганда;

27. Танловда иштирок этиб, иштирокчилар ўзлари тақдим этган ҳар қандай маълумот, жумладан соврин топширилган вақтдаги фотосуратлардан қўшимча огоҳлантиришсиз ва тўловларсиз реклама мақсадида фойдаланишга рози бўлишади.

28. Совринни олишда ғолиб шахсий маълумотлари ва соврин ва қиймати кўрсатилган ҳисоб варақасига имзо чекишлари шарт. Соврин  ғолибга танловдан сўнг бериш ва қабул қилиш акти бўйича берилади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 186-моддасига мувофиқ, ташкилотчи  солиқ қўмитасининг агенти сифатида совриндорга пул мукофотини тақдим этишда жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғини ушлаб қолади. Ғолиб совринни олишдан бош тортганда, ташкилий комиссия аъзолари томонидан тегишли акс тузилади. Ташкилотчи танлов ғолибларининг совринни олиш учун йўлкира ва ютуқ билан боғлиқ бошқа харажатларини қоплаш мажбуриятини олмайди. Ютуққа эга бўлган шахслар совринни мустақил олиб кетишлари, жумладан божлар, солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар, шунингдек, Танлов иштирокчиларининг совринни олиш билан юзага келиши мумкин бўлган бошқа сарф-харажатларни ўз ҳисобларидан қоплашлари лозим.  Қолган барча тўловлар, жумладан божлар. солиқлар ва мажбурий тўловлар, шунингдек, даромад солиғидан ташқари барча совринни олишда юзага келиши мумкин бўлган сарф-харажатлар танлов иштирокчиси томонидан қопланади.  Танлов ташкилотчилари танловнинг финал босқичи иштирокчиларига йўл кира ҳақини тўлаш мажбуриятини олмайди.

Мукофотлар, шунингдек, болалар эътибори мукофоти пул шаклида берилмайди. Ташкилотчи соврин фондига ва мукофотлар номланишига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.

29. Мулкчилик ҳуқуқи соврин берилган вақтдан эътиборан совриндорга ўтади. Танлов ишига эгалик қилиш ҳуқуқи иштирокчи оммавий шартнома шартларини қабул қилгандан сўнг Мактабгача таълим вазирлигига ўтади. Акцепт – иштирокчининг танлов шартномасига мувофиқ танловда иштирок этиш учун танлов ишини жўнатишидир.

30. Совринни топшириш оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликни жалб этиш билан тантанали ташкиллаштирилиши мумкин.

31. Ташкилотчи соврин эгалари ҳаёти ва мулкига, учинчи шахсга соврин натижасида соғлигига етказилган зарар учун жавобгарликни бўйнига олмайди. Талаб қилиб олинмаган моддий соврин бўйича қарорни ташкилотчининг юқори бошқарув органи ҳал қилади.

32. Агар иштирокчи муайян сабабга кўра, совринни шахсан қабул қила олмаса, иштирокчи учинчи шахсга совринни олиш имконини беришга ҳақли эмас, бироқ нотариал тасдиқланган ишончнома ёки қонуний вакилига берилган ваколат бундан мустасно.

ТАНЛОВ ТАШКИЛОТЧИСИ ВА ИШТИРОКЧИСИ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

33. Танлов ташкилотчиси ғолиб иштирокчи маълумотларини маълум қилиш ҳуқуқига эга.

34. Мазкур шартнома қоидалари танловнинг барча иштирокчилари учун якуний ва мажбурий ҳисобланади. Танловда иштирок этиш – унинг барча иштирокчилари мазкур шартнома билан танишганликлари ва рози эканликларини англатади.

35. Иштирокчининг йўл қўйган хатолари, жумладан етказган зарарлари учун ташкилотчи жавобгар эмас.

36. Танловнинг барча иштирокчилари танловда иштирок этиш билан боғлиқ барча харажатларни (жумладан, интернет ва мобил алоқа, шунингдек, транспорт харажатлари) мустақил қоплайди.   

37. Ташкилотчи Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва мазкур шартнома қоидаларини ҳисобга олган ҳолда иштирок этиш учун тақфқдим этилган барча аризаларни ҳақиқий ҳисобламаслиги, шунингдек, ушбу шартнома қоидаларини бузган шахсларнинг кейинги иштирокини бекор қилиш ҳуқуқига эга.

38. Ушбу шартнома қоидалари ва шартларига киритилмаган бошқа қоидаларда ташкилотчи ва иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан иш кўришади.

ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ВА ТАНЛОВ ИШЛАРИНИ БАҲОЛАШ

 

Танлов икки босқичдан иборат:

39. Биринчи босқич Tanlov.mdo.uz расмий саҳифада энг яхши танлов ишлари учун оммавий овоз беришдан иборат.

Танловга ишлар 2019 йил 26 январдан 15 февралга қадар қабул қилинади.

Талабларга мос танлов ишлари ташкилтчи томонидан оммавий овоз бериш учун www.tanlov.mdo.uz расмий сайтга жойланади. Овоз бериш 2019 йил 15 февраль маҳаллий вақт билан 00:00дан 20 феврал соат 23:59гача амалга оширилади. Маъқул келган танлов ишига овоз бериш учун Tanlov.mdo.uz. саҳифасига кирганлар болалар қаҳрамони/қаҳрамон болалар тасвирига “лайк” босишлари керак бўлади. 1та «лайк» 1 та овозга тенг, бунда қайта постлар овоз бериш якунида ҳисобга олинмайди. Танлов натижалари икки кунда қайта ишланади, овозлар сони маъмур томонидан қайта ишлаш вақтида ҳисобланади.

Танлов ташкилотчилари танлов шартларига ва талабларига мос деб баҳоламаган иштирокчилар ишини бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Ташкилотчилар оммавий овоз бериш босқичида ғирромликка йўл қўйилган деб топган ишларни (айланма йўлар билан турли сервис ва дастурлардан фойдаланганда) бекор қилиш ҳуқуқига эга. Масалан, яширин ишоралар ёки муайян ишга овоз бериш учун “овоз бер ва 0.2$га эга бўл” каби сервисдан фойдаланиб босим ўтказиш.

Танлов саҳифасида белгиланган вақт давомида максимал овоз сонига эга бўлган 10 (ўнта) танлов ишлари танловнинг иккинчи босқичига (финал) ўтишади.  Шу ўринда, танлов ташкилотчилари финал босқич учун қўшимча (онлайн-сайтда очиқ овоз бериш билан танланган 10 та ишдан ташқари), максимал овозга йиққан 10 танлов иши рўйхатига кирмаган 5 та танлов ишини танлаб олиш ҳуқуқига эга.   

Биринчи босқич натижалари Tanlov.mdo.uz сайти ва бошқа ахборот манбаларида  28.02.2019 йилдан кечикмай эълон қилинади.

40. Иккинчи босқич. 1-босқич натижалари бўйича танлаб олинган танлов ишларини танлов комиссияси томонидан баҳоланиши. Комиссия таркиби 2-иловада кўрсатилган.

Танловнинг иккинчи босқичи (финал) Тошкент шаҳрида 2019 йил 28 февралдан 5 мартгача ўтказилади.   

Финал очиқ ва оммавий муҳокама тарзда ўтади ва комиссия томонидан 3 та танлов иши танлаб олинади.

41. Расмий овоз беришдан ташқари, шунингдек, 1-босқич натижаларига кўра танлаб олинган ишлардан мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларининг баҳолаши натижасида энг яхшилари сараланади (МТМ рўйхати 3- иловада келтирилган). МТМ тарбияланувчилари томонидан танланган ишлар “Болалар эътибори соврини” билан тақдирланади.  Шу мақсадда, 3-иловада келтирилган ҳар бир МТМ тарбияланувчилари овоз беришлари учун қайиқчалар ўрнатилади. Овозлар МТВда ҳисобланади ва  натижалар Tanlov.mdo.uz  сайтида 2019 йил 10 мартгача эълон қилинади.

42. Танлов финал босқичида танлов ишларини баҳолаш мезоналари:

  • Ишнинг бадиий даражаси;
  • Танлов мақсадининг чуқурроқ акс эттирилиши;
  • Танлов ишининг 7 ёшгача бўлган болалар томонидан осон қабул қилиниши;
  • Болалар адабиёти, мультипликацион ва анимацион фильмларда, ҳар қандай ҳажмдаги реклама-ахборот воситаларида танлов ишини қабул қилишнинг қулайлиги;
  • Бошқа мамлакатларда танлов ишидан фойдаланишнинг қулайлиги;
  • Ифода усулларининг қисқа ва аниқлиги;
  • Танлов иши ғоясининг оригиналлиги;
  • Танлов ишини тасвирлашдаги график ечимларнинг оригиналлиги;
  • Тираж белгилаш, жумладан қўғирчоқ ва сувенирларнинг ўлчами, ўйин воситаларида қаҳрамонлардан фойдаланишнинг технологиклиги ва оддийлиги;
  • танлов иши номининг оригиналлиги.

ТАНЛОВ ЯКУНИ БЎЙИЧА ХУЛОСА ҚИЛИШ

43. Танловнинг иккинчи босқичи (финал) доирасида танловнинг бош ғолиби ва болалар бадиий ва ривожлантирувчи адабиёти, ривожлантирувчи график ва электрон ўйинлар, мультимедиа маҳсулотларида фойдаланиладиган танлов иши ғолиблари аниқланади.

44. Ғолиб ва совриндорлар МТВ вазири ва ЎзМАА бош директори имзоси билан фахрий ёрлиқ, танлов ҳомийларининг эсдалик совғалари билан тақдирланадилар. Шунингдек:

1 –ўрин – 10 000 000 сўм миқдорида пул мукофоти,

2 –ўрин – 6 000 000 сўм миқдорида пул мукофоти

3 –ўрин – 4 000 000 сўм миқдорида пул пукофоти билан тақдирланади.

*Болалар эътибори соврини.

Иштирокчилар ташкилотчининг Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 185-моддасига мувофиқ, мукофот пулини тўлашда даромад солиғини ушлаб қолишига рози бўлишади.

*Болалар эътибори соврини пул шаклида берилмайди.

45. Танлов иштирокчилари ва ғолиблари ташкилотчига оммавий шартнома акцепти билан тасдиқланган муаллифлик, жумладан чекланмаган миқдорда ва тўловларсиз фойдаланиш ҳуқуқини беради.   

Ғолиб ва совриндорларни тантанали тақдирлаш маросими 2019 йил 15 мартда МТВда бўлиб ўтади. Тақдирлашнинг аниқ куни МТВ томонидан сайтда эълон қилинади.

Офертанинг (шартноманинг) рус ва ўзбек тилидаги версиялари ўртасида қарама-қаршилик ва баҳслар юзага келганда, рус тилидаги оммавий оферта (шартнома) тўғри ва аниқ ҳисобланади.

Ташкилотчи манзил ва реквизитлари:

Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Хожиб кўчаси, 76-уй. Почта индекси: 100070

Телефон: 71-2553449

Email: akarimov@mdo.uz

1-илова

ИШТИРОКЧИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

Муаллиф ёки ҳаммуаллифлар исми, фамилияси, шарифи, (қисқартмаларсиз)  
Яшаш манзили  
Телефон рақами яшаш жойининг коди кўрсатилган ҳолда  
Электрон почта  
Иштирокчининг ариза бўйича шахсий рақами (агар ариза муаллифлар жамоаси томонидан тақдим этилса)  
Танлов ишининг график тасвири  
Паспорт, ИНН ва бошқа маълумотлар  
Танлов ишининг номи  
Танлов ишининг мазмуни  

Шуни ёзиб маълум қиламанки, мен, танлов ишимни Мактабгача таълим вазирлиги муаллифлик тўловисиз ҳар қандай усулда, жумладан: оммавий ахборот воситаларида фойдаланиш ва эълон қилиш, тарқатиш, ижро этиш, оммавий намойиш этиш, интернет тармоқларига жойлаш, босма нашрларда чоп этиш, телевидение, ахборот стендлари, суверин сифатида намойиш этишларига розилик бераман ____________.

                                                                          (имзо)

Танлов иштирокчиси ва танлов иши муаллифи муаллифлик ҳуқуқи ва танлов ишидан фойдаланиш учун пул мукофоти талаб этмаслик мажбуриятмини олади. Танловда иштирок этиш учун аризани қабул қилиш ташкилий қўмита томонидан танлов ишининг қабул қилинганлиги ҳақидаги хабар ҳисобланади.

Танлов ўтказилиш шартлари билан танишдим ва розиман:

______________________________________________________________

(имзо  ФИШ)

(агар ариза муаллифлар жамоаси томонидан тақдим этилса, имзо ҳар бир муаллиф томонидан қўйилиши зарур).

Ариза юборилган сана «___»______________ 2019 г.

Ариза № _______________ (ташкилотчи томонидан тўлдирилади)

2-илова

Комиссия таркиби

     
     
     
     

3- илова

Мактабгача таълим муассасалари рўйхати